Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Bloomberg: Саудия Арабистони АҚШ, Европа ва Осиё учун нефть нархини оширди
Саудия Арабистони АҚШ, Европа ва осиёлик харидорлар учун нефть нархини оширди. Янги нархлар март ойидан бошлаб етказиб бериладиган нефть учун қўлланади, деб хабар бермоқда Bloomberg ахборот агентлиги.
Жумладан, нефтнинг енгил нави нархи осиёлик мижозлар учун 30 центга ошган, бироқ унинг охирги нархи кўрсатилмаган. АҚШ, Шимоли-Ғарбий Европа, Ўрта Ер денгизи ва Осиёда сотиладиган барча нефть турлари нархи ошган.
ТАСС ахборот агентлиги маълум қилганидек, Саудия Арабистони 2016 йилда Хитойга нефть етказиб бериш бўйича Россия, Уммон, Ангола ва Ироқ билан рақобат қилган. Йил якунларига кўра, Россия бу борада Саудия Арабистонини ортда қолдирган ва Хитойга 16,87 млрд долларлик 52,5 млн тонна нефть сотган.
Саудия Арабистони эса Хитойга 15,57 млрд долларлик 51 млн тонна нефть сотган.
Мавзуга оид
10:19 / 09.05.2026
АҚШ Венесуэладан бойитилган уран захираларини олиб чиқди
07:43 / 09.05.2026
Трамп Россия ва Украина ўртасида уч кунлик сулҳни эълон қилди
21:36 / 08.05.2026
Пентагон НУЖ ҳақидаги ҳужжатларнинг биринчи қисмини эълон қилди
11:29 / 08.05.2026