Хитойнинг янги қурилаётган авиаташувчисига оид суратлар пайдо бўлди
Хитойнинг иккинчи авиаташувчисини барпо қилиш ишлари жадал суръатларда давом этмоқда. Буни йиғилиш жойидан олинган суратлар тасдиқламоқда.
Интернет тармоғида пайдо бўлган суратлар Хитойнинг иккинчи авиаташувчи кемаси — "Шаньдун" — жадаллик билан барпо қилинаётганини кўрсатади. У Type 001A сифатида маълум эди, бироқ яқинда Хитой телевидиениеси унга мамлакат шарқидаги вилоят шарафига "Шаньдун" деб ном берилганини маълум қилди, дея хабар бермоқда Popular Mechanics.
Мавжуд маълумотларга кўра, янги авианосец Хитой армияси таркибидаги ягона авиаташувчи бўлган "Ляонин"га жуда ҳам ўхшашдир. Американинг турдош кемаларида қўлланиладиган катапульта усули ўрнига трамплин усулидан фойдаланиш кема конструкциясини соддалаштиришга имкон беради, аммо бу Американинг узоқ радиолокация аниқлаш самолётлари E-2D Hawkeye туридаги самолётларни учиришга йўл қўймайди.
Эҳтимолларга кўра, кема шу йил сувга туширилади. Хитой армияси иккинчи авиаташувчиси бортида мамлакатнинг J-15 русумли асосий қирувчи самолётларини жойлаштиради. У Россиянинг Су-33 қирувчи самолётларининг нусхасидир.
Мавзуга оид
19:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон экспортида Россия биринчи ўринга кўтарилди
15:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон Хитойдан 2 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олди
13:48 / 23.04.2023
Хитойнинг Франциядаги элчиси Қрим статуси ва собиқ СССР давлатлари суверенитетини шубҳа остига олди
11:25 / 21.04.2023