Жаҳон | 09:12 / 03.02.2017
7171
1 дақиқада ўқилади

АҚШ конгресси руҳий касаллиги бўлган кишиларга қурол сотишга рухсат берди

Фото: Flickr

АҚШ конгресси вакиллар палатаси руҳий касалликлар билан оғриган кишиларга қурол сотиб олиш ҳуқуқини бермайдиган қонунчиликдаги тузатишларни бекор қилишни маъқуллади.

Бу қоида аввалги президент Барак Обама пайтида амалга татбиқ этилган. У шизофрения ва қўрқиш ҳисси касаллиги билан оғриган кишиларга қурол сотишни чекларди.

Конгрессменларнинг фикрича, тақиқ АҚШ конституциясининг фуқароларни қурол сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқини кафолатловчи иккинчи тузатишига зиддир.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид