Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп: “Эрон ўт билан ўйнашмоқда”
АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга нисбатан аввалги давлат раҳбари Барак Обама каби “раҳмдил” бўлмаслигини маълум қилди.
“Эрон ўт билан ўйнашмоқда. Улар президент Обама ўзларига нисбатан нақадар “раҳмдил” бўлганининг қадрига етишмаяпти. Бироқ мен бундай эмасман!" - дея ёзган Трамп Twitter’даги саҳифасида.
Аввалроқ ОАВ АҚШ Эронга қарши янги санкциялар киритиш ниятида эканини хабар берганди.
Вашингтон 1 февраль куни Теҳронга расмий огоҳлантириш берди. Бу ҳолат мамлакат мудофаа вазири Ҳуссайн Деҳқон Семнан шаҳри яқинида баллистик ракета синови ўтказилганини тасдиқлаганидан сўнг юз берди.
Мавзуга оид
09:35
ЕИ авиарегулятори авиакомпанияларни Эрон устида учмасликка чақирди
16:57 / 16.01.2026
“АҚШнинг Эронга душманлиги энг авж нуқтасига чиқди” – Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси билан суҳбат
14:41 / 16.01.2026
ОАВ: АҚШ авиаташувчи гуруҳини Яқин Шарққа йўналтирди
09:09 / 16.01.2026