Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Сурия шимолидаги курдларни қуроллантиришга қарор қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Суриянинг Раққа шаҳрига ҳал қилувчи ҳужум режасини рад этди. У собиқ президент Барак Обама жамоаси томонидан ишлаб чиқилганди. Бу ҳақда The Washington Post хабар берди.
Трампнинг халқаро масалалар бўйича ёрдамчилари кўплаб маслаҳатлашувлардан сўнг энг қулай вариант Сурия шимолидаги курдларни қуроллантириш бўлади, деган хулосага келишган.
Трамп инаугурациясига уч кун қолганда - 17 январда Обаманинг хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Трамп жамоасига курдларни қуроллантириш бўйича батафсил режани берди. Унда ҳаттоки бу ташаббусни Туркия раҳбариятига қандай қилиб тақдим этиш борасида тушунтиришлар ҳам бўлган.
Бироқ янги президент маъмурияти режани тўлиқ эмас деб баҳолади ҳамда ундан дарҳол воз кечди. Хусусан, Трамп жамоасида бу стратегияни ҳаддан ташқари эҳтиёткорлик билан ишлаб чиқилган деб аташди. Шу тариқа Трамп ўз йўли билан кетишни маъқул кўриши ва ИШИДни йўқотиш бўйича тез ҳамда қаттиқ кампания бошлаганини ҳаммага кўрсатиб қўйди.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026