Жаҳон | 15:05 / 04.02.2017
7653
1 дақиқада ўқилади

Qatar Airways АҚШга кириши тақиқланган йўловчиларни таший бошлайди

Qatar Airways авиакомпанияси АҚШга йўл олаётган самолётлар бортига президент Дональд Трамп фармони таъсир доирасига тушган шахсларнинг кўтарилишига рухсат беради. Фармон мамлакатга кириш бўйича чекловларни кўзда тутган, деб хабар берди “Рейтер” агентлиги компания вакиллари баёнотига асосан.

Сиэтл федерал судьяси жума куни кечқурун АҚШ маъмуриятига куни кеча президент Дональд Трамп томонидан имзоланган муҳожирлик билан боғлиқ чекловлар борасидаги фармонни бажаришни қисман тўхтатиб туришни белгилаб қўйди. Судья қарори фармон кучини бутун мамлакат бўйлаб тўхтатиб қўйди.

Трамп ўтган ҳафтада қочқинларни қабул қилишни 120 кунга ҳамда Суриядан бўлган қочқинларни жойлаштиришни номаълум муддатга тўхтатиб турадиган фармонга имзо чекди. Унда, шунингдек, Қўшма Штатларга Ироқ, Эрон, Сурия, Судан, Яман, Ливия ва Сомалидан бўлган фуқароларни киришини 90 кунга тақиқлаш ҳам назарда тутилган.

Мавзуга оид