Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия ИШИДнинг тўрт нафар амирини йўқ қилди
Фото: Anadolu
Туркия Сурия шимолидаги Ал-Боб ва Бзагоҳ туманларида “Фрот қалқони” амалиёти давомидаги авизарбалар ҳамда жанглар натижасида бир сутка давомида 51 террорчини йўқ қилди. Бу ҳақда Anadolu хабар бермоқда.
Мамлакат бош штаби маълумотига кўра, ИШИДнинг тўрт нафар амири ҳам йўқ қилинган.
Бундан ташқари, амалиёт ўтказилаётган туманда бир сутка давомида террорчиларнинг 56та иншооти ва учта штаби ер билан яксон қилинган.
Аввалроқ Туркия бошчилигидаги коалиция ИШИДнинг Суриядаги ал-Боб шаҳри яқинида жойлашиб олган жангариларига қарата авиазарбалар бергани ҳамда 47 жангарини йўқ қилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
17:59 / 29.12.2025
Туркияда 3 нафар полиция ходими ИШИДга қарши операция чоғида ҳалок бўлди
12:30 / 26.12.2025
АҚШ Нигерияда ИШИД объектларига зарба берди
00:00 / 15.12.2025
Сурияда ИШИДга қарши операция бошланди
11:39 / 01.12.2025