Жаҳон | 18:41 / 04.02.2017
9440
1 дақиқада ўқилади

Жириновский РЛДП раҳбари этиб қайта сайланди

Владимир Жириновский Россия либерал демократик партиясининг раиси этиб тўрт йилга қайта сайланди. Бу партиянинг ХХХ қурултойида рўй берди, деб хабар берди РИА «Новости».

Овоз бериш якунига кўра партия олий кенгаши биринчи таркибига етти сиёсатчи кирди: Жириновскийнинг ўзи, Иван Абрамов, Сергей Каргинов, Антон Морозов, Владимир Сисоев, Игорь Торошин ва Борис Чернишов. Уларнинг барчаси РЛДПдан Давлат думаси депутатлари ҳисобланади.

Аввалроқ Жириновский партиясининг дастури АҚШ президенти Дональд Трамп сиёсий стратегиясига ўхшаб кетиши таъкидлаб ўтганди (бир қатор мамлакатлар фуқароларини киритмаслик бўйича чекловлар борасида).

Мавзуга оид