Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда тадбиркорларга бинолар фойдаланиш учун текинга берилади
Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги ишчи гуруҳи бугунги кун талабига жавоб бермаётган корхоналарда мутасадди ташкилотларнинг раҳбарлари ва тадбиркорлар билан учрашмоқда. Бундан кўзланган мақсад уларни ривожлантириш чораларини кўриш ва мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда ташаббускор тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ҳисобланади.
Вилоят ҳокимлиги сайтида хабар қилинишича, бугунги кунда Андижон шаҳрида хусусийлаштирилган 60та йирик ишлаб чиқариш корхоналари самарали фаолият юритмаяпти. Бу шаҳар иқтисодиётининг юксалишига салбий таъсир кўрсатиш билан бирга ишлаб чиқариш суръатининг пасайиши ва уларда ишловчилар учун ишсизлик муаммосини юзага келтирмоқда.
Вилоят ҳокими Андижон шаҳридаги собиқ «Андижонмаш» заводи ва «Электроаппарат» корхоналарига ташрифи чоғида айрим корхона раҳбарларининг сусткашлиги сабаб тўла қувват билан ишламаётган корхоналар хусусида фикр билдирди. Жумладан, юқоридаги ҳар икки корхона ўз даврида 3000 нафардан ортиқ иш ўрнига эга бўлгани, уларда тайёрланган маҳсулотлар ички бозордан ташқари экспорт қилинганини таъкидлаб, бугунги ҳолатини танқидий баҳолади.
Шуҳрат Абдураҳмонов шу жойда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, замонавий дастгоҳлар олиб келиш ва янги иш ўринлари яратиш истагидаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлашини билдирди. Улар учун энг катта имконият бинолар ноль қийматда бепул берилади.
Хабарда шундай имкониятга эга бўлишни истаганлар Андижон шаҳар ҳокимлигига мурожаат қилишлари сўралган.
Мавзуга оид
16:27 / 26.06.2026
Андижонда сув ва оқова сув тизимларининг реконструкцияси бошланди
08:21 / 25.06.2026
Андижонда 1980-йилларда қурилган магистрал сув тармоғи янгиланади
22:54 / 24.06.2026
Одамлар турмушини яхшилашга қаратилган ўзгаришлар ўн йиллаб чўзилмаслиги керак - Саида Мирзиёева
11:00 / 22.06.2026