Жаҳон | 18:25 / 06.02.2017
4543
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған февраль ойида Форс кўрфази мамлакатлари бўйлаб сафар қилади

Фото: РИА "Новости"

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 12-14 февраль кунлари Форс кўрфази мамлакатлари — Баҳрайн, Қатар ва Саудия Арабистонига ташриф буюради. У иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва ИШИД террорчи гуруҳига қарши кураш масалаларини муҳокама қилади. Бу ҳақда Саудиянинг "Оказ" нашри хабар қилмоқда.

Туркия президенти ўз сафарини Баҳрайндан 12 февралда бошлайди, сўнгра, Саудия Арабистони ва Қатарга боради. 

Газетанинг ёзишича, Эрдўған Форс кўрфази мамлакатларига сафарида, шунингдек, энергетика, савдо ва инвестиция соҳаларидаги ҳамкорлик, Анқаранинг террорчиларга қарши олиб бораётган ҳарбий ҳаракатларини муҳокама қилади. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид