Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон солиқ хизматига янги раҳбар тайинланди
Қирғизистон давлат солиқ хизматига янги раис тайинланди. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати ахборот таъминоти бўлими маълум қилди.
Таъкидланишича, 6 февралда Қирғизистон бош вазири Сооронбай Жээнбеков Давлат солиқ хизмати (ДСХ) раҳбари этиб Октябрь Абдикаимов тайинлангани ҳақидаги фармонни имзолаган. Абдикаимов аввал ДСХ раиси ўринбосари лавозимини эгаллаган.
Абдикаимов 1971 йил Бишкекда туғилган.
ДХСнинг собиқ раҳбари Замирбек Осмонов янги ишга ўтган. У Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш давлат хизмати раҳбари этиб тайинланган.
Мавзуга оид
18:59 / 02.04.2026
Қирғизистонда Россия қирувчи самолётларининг машғулотлари тўхтатилди
21:08 / 01.04.2026
Қирғизистонда Қамчибек Ташиевнинг укаси коррупцияда гумон қилиниб қўлга олинди
18:20 / 30.03.2026
Қирғизистон илк бор ўз миллий валютасини мустақил чоп этишни бошлади
15:56 / 25.03.2026