Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда ИШИД билан алоқадорликда гумон қилиниб 750 киши қўлга олинди
Туркия ички ишлар вазирлиги 5 февралда ўтказилган террорчиликка қарши амалиёт давомида мамлакатнинг 29 вилоятида 748 нафар кишини қўлга олди. Улар ИШИД террорчилик гуруҳи билан алоқадорликда гумон қилинмоқда.
"Террорчиликка қарши амалиёт 5 февраль куни мамлакатнинг 29 вилоятида ўтказилди. Унинг давомида 748 киши қўлга олинди. Бундан ташқари, ҳафта давомида ИШИДга қарши тадбирларда 72 нафар киши қўлга олинди. Шу тариқа, қўлга олинганларнинг умумий сони 820 нафар инсонни ташкил этмоқда. 12 нафар террорчи йўқ қилинди", - дейилади мамлакат ички ишлар вазирлиги баёнотида.
Куни кеча турк нашрлари Шанлиурфа, Адана, Конья, Чорум, Элёзиг, Бурса ва бошқа вилоятларда ИШИДнинг 400 нафардан зиёд тарафдори қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқатганди. Анқарада 60 киши ҳибсга олинди, уларнинг аксарияти – хорижликлар.
Мавзуга оид
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
22:23 / 08.06.2026