Фан-техника | 00:54 / 07.02.2017
13383
2 дақиқада ўқилади

Samsung Galaxy Note 7 телефонларидаги муаммолар сабаби фош этилди

Жанубий Корея савдо, саноат ва энергетика вазирлиги Samsung Galaxy Note 7 билан боғлиқ муаммолар сабабини аниқлаш учун  ўтказилган тергови натижасини чоп этди. Бу ҳақда Korea Herald нашри маълум қилади.

Вазирлик хисоботида айтилишича, баъзи бир смартфонларда изоляция қатлами мавжуд бўлмаган. Шу сабаб электродлар ишдан чиққан, қурилма қизиб портлаган.. Бундан ташқари, бир қатор аккумуляторлар изоляциясида камчиликлар аниқланган.

Муаммоли батареялар иккала ишлаб чиқарувчи – Samsung SDI (Жанубий корея бўлими) ва ATL’да ҳам бўлган. Компаниялар мустақил равишда қурилмалардаги муаммолар сабабини топа олмаганлар.

Samsung’нинг таъкидлашича, смартфонларнинг ёниб кетишига сабаб эълон қилинган  кўрсаткичларга мос келмаган батареялар бўлган.  Хулоса шундан иборатки, батареяларнинг бир қисми изоляция қатламисиз ишлаб чиқарилган, баъзи аккумуляторларда манфий электрод ультратовушли пайвандлаш вақтида лат еган бўлган.  

Korea Test Laboratory лабораторияси ҳам ҳадемай ўзининг бу борадаги изланишлари натижасини тақдим этади.

Мавзуга оид