Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Токио оқова сувларида цианид заҳарли моддаси топилди
Фото: RIA
Япония пойтахти Токио шаҳрининг Аракава махсус туманидаги кимё заводидан цианид сув эритмаси сизиб чиқди, заҳарланган кишилар ҳақида маълумот йўқ.
NHK телеканалининг хабарига кўра, нормативлар билан барча миқдорида тақиқланган модда Аракавадаги сув тозалаш қурилмалари мажмуасини текшириш чоғида оқова сувларда аниқланган. Маълум бўлишича, модда сувга мажмуадан 4 километр узоқликда жойлашган кимёвий заводдан тушган.
Тахминларга кўра, сизиб чиқиш цианид сувли эритмаси бўлган цистерналардан биридан рўй берган. Айни дамда ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.
Маълумот учун, цианидлар металларни қайта ишлаш, органик синтез, электрокимё ва бошқа соҳаларда кенг қўлланилади. Барча цианидлар жуда заҳарли бўлиб, уларни сичқон ва каламушларга қарши заҳар сифатида ишлатишади. Бундан ташқари, баъзи бир цианидлар жанговар заҳарловчи моддалар сифатида қўлланилган.
Мавзуга оид
21:21 / 06.04.2025
Аллергия белгиларини енгиллаштиришга ёрдам берадиган табиий модда аниқланди
13:04 / 04.03.2025
Японияда дунёдаги энг кичик боғ мавжуд: унинг майдони ярим метрдан кам
10:54 / 09.12.2024
Токиода туғилиш даражасини ошириш ва ишлайдиган оналарни қўллаб-қувватлаш учун 4 кунлик иш ҳафтаси жорий этилади
10:41 / 21.06.2024