Apple ноодатий қулоқчинларга патент олди
Apple компанияси мусиқа карнайларига айланувчи қулоқчинларга патент олди. Тасдиқланган патент мурожаати Америка патент идораси сайтида жойлаштирилди.
Мурожаатда қулоқчинларнинг уч варианти тақдим этилган – тўла ҳажмли, қопламали ва қўшимчали. Аксессуар ташқи кўринишдан оддий қулоқчинлардан ҳеч нарсаси билан фарқ қилмайди.
Унинг сири – ички тузилмасида. Қулоқчинларнинг бирида кучайтиргич бўлиб, бу уни тўлақонли динамикка айлантиради. Бундан ташқари, аксессуар тепасига электр схема жойлаштирилган.
Албатта, тўла ҳажмли ёки қопламали қулоқчинлардан динамиклар қилиш мумкин. AirPods ёки EarPods’га мўлжалланган функцияга эса деярли ишониб бўлмайди. Бироқ агарда iPhone 7 стереотовушни асосий ва суҳбатга мўлжалланган динамикка етказиш имконини берса, Apple универсал қулоқчинлари яқин орада ишлаб чиқара бошланади.
Мавзуга оид
08:10 / 15.11.2024
Apple BBC, The Insider ва "Эха Москвы" подкастларини Россияда яшириб қўйди
23:31 / 14.11.2024
iCloud мижозлари Apple компаниясини судга берди
16:54 / 13.11.2024
Apple iPhone нархидаги китобини чиқарди
11:28 / 10.11.2024