Трамп инаугурацияси АҚШга авиачипталар талабини камайтирди
АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп инаугурациясидан сўнг, дунё мамлакатларида Америкага тижорий парвозлар учун талаб кескин қисқарган. Бунга Трампнинг миграцияга қарши фармони ҳам салбий таъсир кўрсатган. Экспертларнинг фикрича, сайёҳлар, Америка нафақат қочқинлар, балки ҳамма учун ёпилмоқда, деган қарорга келган.
Бунда Россия билан боғлиқ ҳолат аксинча кўриниш олмоқда. Агар Барак Обама даврида Россиядан АҚШга авиачипталарга бўлган талаб ҳафтасига 387 мингтани ташкил этган бўлса, эндиликда, бу рақам 730 мингтагача етган.
Бироқ, таҳлилчилар россияликларнинг АҚШга сафар қилишга қизиқишлари ортишига нима сабаб бўлганини айта олишмаяпти.
Шу билан бирга, таъкидланишича, Америка етакчисининг иммиграция фармони визаларни тақдим этиш қоидасини ҳам ўзгартирган. Хусусан, биринчи визадан сўнг 48 ой ичида қайта виза олиш учун суҳбатдан ўтмаслик мумкин эди. Энди бу муддат 12 ойгача қисқартирилган.
Мавзуга оид
18:44
Украина ATACMS ракеталари билан Россия ҳудудига биринчи зарбани берди
16:15
Путин Россиянинг янгиланган ядровий доктринасини тасдиқлади
21:54 / 18.11.2024
Трамп ноқонуний мигрантларни оммавий депортация қилиш режаси борлигини тасдиқлади
21:08 / 18.11.2024