Жаҳон | 19:03 / 09.02.2017
5532
1 дақиқада ўқилади

Порошенко яқин вақтлар ичида Трамп билан учрашиши ҳақида хабар берди

Украина президенти Петро Порошенко яқин вақтлар ичида АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп билан учрашиши ҳақида маълум қилди.

«Яқин вақтлар ичида мен ва АҚШ президенти ўртасида учрашув ташкил қилинади, бизнинг учрашувимиз учун тайёргарлик кўриш масалалари ташқи ишлар вазири Павел Климкиннинг Вашингнтонга сафаридаги музокаралар вақтида муҳокама қилинган», — деган украинлар президенти.

Порошенко 5 февраль кунги Трамп билан мулоқотини «дўстона, конструктив ва унумли» бўлгани ҳақида эслаб ўтган.

Сиёсатчиларнинг мулоқоти бир соатдан кўпроқ вақт давом этганди. Улар давлатлар ўртасидаги стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш масаласи ҳамда Донбассдаги вазиятни муҳокама қилишганди. 

Бундан олдинроқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков агар Трамп ва Порошенконинг учрашуви Донбассдаги вазиятни барқарорлаштиришга ҳисса қўшса, Кремль буни ижобий қабул қилиши ҳақида айтиб ўтганди.

Мавзуга оид