Volkswagen Трамп туфайли АҚШ бозорини йўқотиши мумкин
Volkswagen’нинг АҚШдаги дилерлари президент Дональд Трампни мамлакат ташқарисида йиғилувчи автомобилларга 35 фоизлик солиқ солмасликка чақирмоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди. Машиналар қийматининг ошиши уларнинг рақобатбардошлигини сўроқ остига олади ҳамда дилерларда турли муаммолар келтириб чиқаради.
Volkswagen’нинг Денвердаги автосалони менежери Фреди Емичнинг маълум қилишича, ҳозирнинг ўзидаёқ марка автомобиллари нархи Honda, Nissan ва Toyota моделларига қараганда 2-3 минг долларга ошиб кетди. Янги солиқнинг киритилиши эса Volkswagen нархини ўртача 6,8 минг долларга қимматлаштиради.
Шимолий Америка учун автомобилларнинг кўп қисми Volkswagen’нинг Мексикадаги заводида ишлаб чиқарилади. Корхона 60-йилларда Volkswagen Beetle’ни йиғиш мақсадида ташкил этилган бўлиб, марканинг Вольфсбургдаги қароргоҳидан сўнг энг йирик заводи ҳисобланади. Мексикада ҳар йили 600 мингга яқин Jetta, Golf ва Beetle чиқарилиши мумкин. Шу билан бир қаторда, Volkswagen’нинг АҚШдаги заводи эса ҳар йили фақатгина 150 минг машина чиқаришга мўлжалланган.
Айни дамда Volkswagen АҚШда кўп миллиард долларли зарарга эга бўлмоқда. Бу “дизельгейт” можароси оқибатларини бартараф этиш туфайли юз бераяпти.
Мавзуга оид
15:55 / 28.12.2024
"Ҳамкор бўлмасак, нимани йўқотамиз?" – Ўзбекистоннинг BRICS’даги иштироки ҳақида суҳбат
08:56 / 28.12.2024
АҚШ Украинага 1,25 млрд долларлик ёрдам пакетини тайёрламоқда
07:50 / 28.12.2024
АҚШ AZAL лайнери Россия ҲҲМ зарбаси туфайли ҳалокатга учрагани белгиларини кўрмоқда
23:27 / 27.12.2024