Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
11 февраль кунидан Муқимий ва Бунёдкор кўчалари чорраҳаси ёпилади
Тошкент шаҳрида Муқимий ва Бунёдкор кўчалари чорраҳаси 11−23 февраль кунлари ҳудудда йўл ўтказгич қурилаётгани муносабати билан транспорт воситалари ҳаракатланиши учун ёпилади. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» компанияси матбуот хизмати маълум қилган.

Ҳайдовчилардан кўрсатилган муддатда шаҳарнинг бошқа кўчаларидан фойдаланиш илтимос қилинган. Жамоат транспорти маршрутларининг ўзгариши кутилмоқда. Қўшимча маълумотлар кейинроқ эълон қилинади.
Умумий узунлиги 900, баландлиги 6, кенглиги 24 метр бўлган 6 полосали мазкур йўл ўтказгич нафақат ҳайдовчилар ва пиёдаларга, балки шу ерда яшаётган аҳолига ҳам бир қанча қулайликлар яратади.
Кўприкнинг икки томонида пиёдалар учун умумий узунлиги 131,6 метр бўлган иккита ер усти ўтиш йўлаги ҳам барпо этилмоқда. Ёғин-сочинли кунларда ҳимояланиш мосламалари ўрнатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Тошкент шаҳрининг Бунёдкор ва Муқимий кўчалари кесишмасида янги йўл ўтказгич қурилиши бошланади
Мавзуга оид
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026