Жаҳон | 17:04 / 10.02.2017
5299
1 дақиқада ўқилади
Нью-Йоркда парвозга тайёрланаётган самолётда ёнғин чиқди
Нью-Йорк шаҳридаги Жон Кеннеди номидаги аэропортда парвозга чоғланган йўловчи самолётида двигателда муаммо чиқиб, ёнғин бошланди. Бу ҳақда аэропортдаги манбасига асосланган ҳолда New York Post хабар тарқатди.
Ушбу ёнғин Аргентина пойтахти Буэнос-Айресга йўл олган Argentina Airlines авиакомпанияси рейси қолдирилишига олиб келди. Рейс экипажи ёнғин бошланиши биланоқ эвакуация қилинган, бу вақтда йўловчилар бортга чиқмаганди.
Ушбу ҳодиса оқибатида жабрланганлар борлиги ҳақида маълумот йўқ. Ёнғиннинг аниқ сабаби келтирилмади.
Мавзуга оид
00:47 / 21.09.2023
Шавкат Мирзиёевнинг Ню-Йоркка ташрифи якунланди
10:57 / 08.09.2023
Нью-Йорк мэри ноқонуний муҳожирлар оқими шаҳарни вайрон қилиши мумкинлигини айтди
10:56 / 10.06.2023
Нью-Йоркда тутунли ҳаво яна бир неча кунга сақланиб қолади
22:30 / 08.06.2023