Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британиянинг Debenhams супермаркетлар тармоғи ҳижоблар савдосини йўлга қўйди
Буюк Британиянинг Debenhams супермаркетларида ҳижоблар доимий сотиладиган либослар рўйхатига киритилди. Шу билан у мамлакатдаги мусулмонлар либоси савдосини расман бошлаган биринчи йирик савдо тармоғига айланди.
Daily Mail нашрининг ёзишича, мусулмонлар учун либослар ва бош кийимларнинг кенг танлови Лондон, Манчестер ва Лестердаги қатор дўконларда бўлади. Хусусан, Лондоннинг Оксфорд-стрит кўчасидаги марказий дўкондаги ҳижоблар, кўйлаклар, рўмол ва аксессуарлар Aab савдо белгиси билан тақдим этилади. Бу фирма "замонавий ва камтар аёллар либоси ишлаб чиқариш билан шуғулланади".
Aab фирмасининг қайд этишича, у Debenhams билан ҳамкорликни ривожлантириб, Британиядан ташқарида ҳам, жумладан Дубай, Кувайт, Саудия Арабистони, Баҳрайн, Эрон, Индонезия ва Малайзияда ҳам ўз дўконларини очишни режалаштирган.
Мавзуга оид
21:11 / 03.07.2026
Британиялик сиёсатчилар «Маша ва Айиқ» мултфилмини тақиқлашга чақирди
20:11 / 30.06.2026
Британияда нам салфеткаларни сотиш тақиқланди
22:32 / 26.06.2026
Чарлз III Британия монархлари орасида биринчи бўлиб солиқларини эълон қилди
18:22 / 26.06.2026