Жаҳон | 09:48 / 11.02.2017
7249
1 дақиқада ўқилади

Филиппинда рўй берган зилзилада 4 киши ҳалок бўлди

Филиппин давлатининг жанубий қисмларида рўй берган ер силкиниши оқибатида камида 4 киши ҳаётдан кўз юмган, яна 90 киши яраланган. Зилзила кучи Рихтер шкаласи бўйича 6,7 баллни ташкил этган, деб хабар қилмоқда Associated Press агентлиги.

Аввалроқ, Channel NewsAsia телеканали табиий офат оқибатида 3 киши қурбон бўлгани ҳақида хабар қилган эди. Ер силкиниши, шунингдек, электр таъминотида узилишларга сабаб бўлган. Ҳозирда, қидирув-қутқарув ишлари давом этаётгани айтилмоқда. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид