Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда янги спорт федерацияси давлат рўйхатидан ўтказилди
Иллюстратив сурат
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 10-февраль куни Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Kun.uz’га Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу ташкилотнинг асосий мақсади замонавий бешкураш спортчиларининг маҳорат даражасини халқаро даражага кўтариш ва ушбу спортчиларга қўшимча билим бериш орқали уларнинг спортга бўлган қизиқишларини ошириш ҳисобланади.
Шунингдек, ташкилот вазифаларига халқаро спорт майдонида мамлакат шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир бўлган Ўзбекистон терма жамоалари учун белгиланган тартибда тайёргарлик жараёнларини ташкил этишнинг энг янги усулларини қўллаган ҳолда спорт захираси ва юқори маҳоратли спортчиларни тайёрлаш ҳамда бошқа вазифалар киради.
Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси таъсисчилар умумий йиғилишида унинг президенти этиб Фазлиев Фаррух Фахриддинович сайланган.
Мавзуга оид
08:20
Ўзбекистон сув истеъмоли юқори давлатлар рейтингига кирди
18:32 / 15.05.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон божхоначилари чегара постларидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича учрашув ўтказди
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
22:02 / 02.05.2026