Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 09:08 / 12.02.2017
5041
1 дақиқада ўқилади
Испания бош вазири ўз партияси раиси лавозимига қайта сайланди
Фото: RIA
Испания бош вазири Мариано Рахой Халқ партиясининг XVIII қурултойидаги овоз бериш натижасига кўра партия раиси лавозимини ўзида сақлаб қолди.
Шунингдек, партия раҳбариятининг қолган аъзолари, жумладан партия бош котиби, мамлакат мудофаа вазири Мария Долорес де Коспедаль ҳам ўз лавозимларини сақлаб қолганлар.
"Барча ўз жойида қолади, мен ҳеч кимни алмаштирмадим, чунки ҳамма яхши ишлади", деб айтган Рахой.
Рахой таклиф қилган партия раҳбарияти рўйхатига 95,65 фоиз овоз берилган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
09:01 / 25.05.2026
Испанияда уй-жой инқирози: ижарачилар кўчаларга чиқди
00:04 / 20.05.2026
Испанияда Mango дўконлари асосчисининг ўғли отасини ўлдиришда гумон қилиниб ушланди
08:04 / 13.05.2026
Инқироздан дунё брендига: Бильбао шаҳрининг қайта туғилиши
21:51 / 11.05.2026