Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Руминия ҳукуматига қарши норозилик намойишида 50 минг киши қатнашмоқда
Руминияда 50 минг киши ҳукуматга қарши норозилик акциясида иштирок этмоқда. Бу ҳақида Reuters агентлиги хабар берди.
Мамлакат пойтахти Бухарестда, ҳукумат биноси олдида 12 февраль, якшанба куни 50 минг киши тўпланди. Маҳаллий вақт билан соат 21:00да улар бир вақтнинг ўзида бошлари узра қизил, сариқ ва кўк рангдаги қоғоз варақлар кўтариб, Руминия давлат байроғини ҳосил қилишди.
Руминиянинг бошқа шаҳарларида, шунингдек, хорижда ҳам яна ўн минглаб кишилар норозилик намойишига чиқишди.
Бундан аввал Руминия ҳукумати қонунга коррупция бўйича ҳибсга олинган ҳукмрон партия тарафдорларини қамоқдан озод қилишга олиб келиши мумкин бўлган ўзгартириш киритишдан воз кечганди. Бироқ норозилик намойишлари тўхтамаяпти.
Бу норозилик тўлқинлари - 1989 йилнинг декабридан буён энг оммавий намойиш ҳисобланади.
Мавзуга оид
08:28 / 03.06.2026
Руминия 298 та Lynx жанговар машинасини харид қилади
18:37 / 29.05.2026
Россия дрони Руминиядаги уйга келиб урилди
12:27 / 13.03.2026
Украина ва Руминия ҳарбий дронларни биргаликда ишлаб чиқаради
18:37 / 15.01.2026