Жаҳон | 19:20 / 14.02.2017
4776
1 дақиқада ўқилади

Африка муаммолари бўйича анжуман G20 йиғилишидан бироз аввал ўтказилади

Фото: AP

Африка муаммолари бўйича анжуман G20 саммитидан аввал ўтказилади ҳамда 12-13 июнь куни бўлиб ўтади, деб хабар берди Германия канцлери Ангела Меркель.

Жорий йилда Германия раислик қилаётган “йигирматалик гуруҳ” саммити Ҳамбург шаҳрида 7-8 июль кунлари ўтказилади.

“Бу тадбирдан уч ҳафта аввал эса Африка бўйича катта анжуман бўлиб ўтади, - деди Меркель.

Аввал хабар қилинганидек, G20’нинг июлдаги йиғилишида муҳожирлик муаммолари, эркин савдо, иқлим ўзгариши ва маълумотларни рақамли шаклга ўтказиш масалалари муҳокама этилиши кутилмоқда.

Европада Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг жиддий муҳожирлик инқирози кузатилмоқда. У Яқин Шарқ ва Шимолий Африка мамлакатларидаги қуролли можаролар ва иқтисодий муаммолар туфайли келиб чиқди. ЕС Frontex агентлиги маълумотларига кўра, Европа иттифоқига 2015 йил давомида 1,8 миллион муҳожир келган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид