Жаҳон | 21:39 / 14.02.2017
5394
1 дақиқада ўқилади

Мисрда 9 нафар вазир алмаштирилди

Фото: AP Photo/ Mulugeta Ayene

Миср парламенти 14 февралда 9 нафар янги вазир номзодини тасдиқлаш учун овоз берди, деб хабар бермоқда Миср телевидениеси.   

Ҳукуматнинг янгиланган рўйхати парламентга тасдиқлаш учун юборилганди. Овоз бериш жараёнида Миср бош вазири Шариф Исмоил ҳам иштирок этди.

Қишлоқ хўжалиги, режалаштириш ва маъмурий ислоҳотлар, олий таълим ва илмий тадқиқотлар, Вакиллар палатаси (парламент) ишлари бўйича, таъминот ва савдо, ҳудудий ривожланиш ва транспорт вазирликларида раҳбарлар алмаштирилди.

Миср инвестициялар вазирлиги ва халқаро ҳамкорлик вазирлиги бир вазирликка бирлаштирилди. Янги вазирликка халқаро ҳамкорлик вазирлигининг эндиликда собиқ вазири Сахар Насир раҳбар этиб тайинланди.

Мавзуга оид