Жамият | 18:43 / 15.02.2017
6628
1 дақиқада ўқилади

Икки нафар канадалик диванда McDonaldʼs ресторанига келгани учун ҳибсга олинди

Фото: AP

Канаданинг Нью-Брансуик шаҳрида истиқомат қилувчи икки нафар фуқаро хурмача қилиқлари учун ҳибсга олинди. Улар McDonaldʼs ресторанига квадроцикл судраган диванда борганликлари учун полиция эътиборини тортган, деб хабар қилади CTV News.

«Полиция офицери автомобилидаги чироқларни ёққанида квадроцикл жуфтакни рослаган, — деган ҳуқуқ-тартибот идораси вакили. — Диван эса квадроциклга боғланган бўлган, йўловчилар McDonaldʼs ёнида қолишган. Улар маст бўлишган».

Кейинроқ, квадроцикл аниқланиб, мусодара қилинган. Бироқ, ҳайдовчини топишнинг иложи бўлганича йўқ. Икки нафар ушланган шахсга айблов эълон қилиниши айтилмоқда. Аммо, улар нимада айбланиши номаълум. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид