«ПСЖ» бош мураббийи ўйиндан кейин: «Ҳозир жуда бахтлиман»
«ПСЖ» клуби бош мураббийи Унаи Эмери Чемпионлар лигасининг 1/8 финали илк баҳсидаги «Барселона»га қарши ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди. Париждаги «Парк де Пренс» стадионида кечган баҳс 4:0 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлди.
«Бизнинг уй стадионимиздаги асосий мақсадимиз ғалаба қозониш ҳамда шу билан бир қаторда, ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбормаслик эди. Бундан ташқари, биз ишқибозларга чиройлик ўйин тортиқ этмоқчи эдик. Ўйлашимча, биз буни уддаладик, яхши ўйин кўрсатдик. Аммо „Барселона“ мухлислари ҳаммаси тугаб бўлди, деб ўйлашмаслиги аниқ. Улар „Камп Ноу“да жуда кучли. Биз яхши тайёргарлик кўриб, худди 0:0 ҳисобида ўйинни бошлаётгандек фикрлашимиз керак.
Мен ҳозир жуда бахтлиман, сабаби жамоа кучли характерни кўрсатиб, яхши ўйин ўтказди. Ишқибозларимиз бутун беллашув давомида жамоани қўллаб-қувватлаб тургани ҳам ижобий кайфият бағишлайди», - дея Эмерининг сўзларини келтиради L`Equipe.
Мавзуга оид
11:12 / 19.12.2024
«Реал»да янги соврин, «Арсенал»га ҳакамлар ёрдам берди, Шомуродов гол урди
14:31 / 02.11.2024
«Арсенал»да яна жиддий рақиб, Ҳусанов «ПСЖ»га қарши, «Челси» «Олд Траффорд»га боради — уикэнд анонси
13:55 / 23.10.2024
«Реал»да яна камбэк, «ПСЖ» оғир вазиятда. Кун ўйинлари
23:12 / 30.09.2024