Жаҳон | 21:35 / 16.02.2017
7137
1 дақиқада ўқилади

Бағдодда портлаш. Қурбонлар сони 50 нафардан ортиқ

Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрида портловчи қурилма ўрнатилган автомобиль портлатилиши оқибатида 55 киши ҳалок бўлди ва 60дан ортиқ киши жароҳатланди. Бу ҳақда Al-Jazeera телеканали хабар қилди.

Бундан олдинроқ Рейтер агентлиги тиббиёт ходимларига асосланиб, ушбу теракт оқибатида ҳалок бўлганлар сони 48 нафар экани, Франс Пресс эса полицияга асосланиб 39 кишининг ўлими ҳақида хабар берганди.

Автомобиль Баяа туманида портлатилган. Франс Пресс хабарига кўра, портлаш учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид