Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухоролик йигит ҳазиллашиб ўз қариндошини отиб қўйди
Бухоро вилояти Жондор туманида даҳшатли фожиа юз берди. Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, Зарафшон ҚФЙ Тобогар қишлоғида яшовчи, ишламайдиган, 1996 йилда туғилган фуқаро Ш. отасига тегишли ва ИИБ рўйхатида бўлган «ТОЗ-34» русумли, 4356-рақамли ов қуролини рухсатсиз ов қилиш мақсадида уйидан олиб чиқиб, шу қишлоқда яшаган қариндоши, ўзининг «Матиз» русумли автомашинасида келган вақтида у билан ҳазиллашиб, уни отиб қўйган.
Натижада, фуқаро С. олган тан жароҳатидан воқеа жойида вафот этган. Фуқаро Ш. эса ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан прокуратура органи томонидан фуқаро Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги вақтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:54 / 26.05.2026
Тинтувдан сўнг йўқолган тиллалар – қидирувдаги собиқ терговчи ишида янги тафсилотлар пайдо бўлди
08:20 / 25.05.2026
Бухорода соғлиқни сақлаш тизимидаги коррупцион схема фош этилди
21:35 / 21.05.2026