Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рубль қадрининг тикланиши Кремлни ташвишга солмоқда
Россия миллий валютаси 15 февраль куни бир ярим йиллик максимумни янгилади, аммо бу унчалик узоққа чўзилмади. Президент Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг баёноти рублнинг ўсишини пасайтирди, деб хабар қилмоқда Ведомости нашри.
Песков, Кремль маъмурияти рублнинг мустаҳкамланишидан ташвишда эмасми, деган саволга жавоб берар экан, Путин бу масалани иқтисодий тараққиёт вазири Максим Орешкин билан муҳокама қилиши мумкинлигини маълум қилди. Шундан сўнг, рубль бир неча соат мобайнида қадрсизланиб, доллар ҳамда еврога нисбатан 2 фоизга қимматлашган ва тегишли равишда 56,6 рублдан 57,7 рублга ва 59,7дан 61 рублга кўтарилган. Бироқ кечга яқин у яна ҳолатини бирмунча яхшилаб олган.
Мавзуга оид
18:53
Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини маълум қилди
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
22:09 / 08.06.2026
«Газпром» Ўзбекистонга экспортни 15 фоизга оширганини маълум қилди
20:34 / 08.06.2026