Австралия бош вазири Трампни денгиздан нолийдиган денгизчига ўхшатди
Австралия бош вазири Малькольм Тёрнбулл айтиб ўтдики, АҚШ президенти Дональд Трамп ОАВни танқид қилишга ортиқча вақт сарфламоқда. У бу фикрини айта туриб, Уинстон Черчиллдан иқтибос келтирган.
Трамп кейинги вақтларда ОАВни ёлғон хабарлар тарқатишда айблаб, "мухолифат партия" сифатида айтиб келади.
Тёрнбулл Трампни ОАВ билан кўзбўямачилик қилишни тўхтатишга чақирган.
"Буюк сиёсатчи Уинстон Черчилл бир марта айтгандики, газеталардан шикоят қилувчи сиёсатчилар, денгизда туриб, денгиздан нолийдиган нўноқ денгизчидир", дея вазирнинг сўзларини келтирган Рейтер агентлиги.
Бундан олдинроқ, Америка нашрлари Трамп Тёрнбулл билан телефон мулоқотида суҳбатдошини менсимагани ҳақида ёзганди. Sky News телеканали маълумотига кўра, Трамп ҳатто австралияликлар бош вазирига қичқирган. Айтилишича, Трамп жаҳли чиққанидан кейин, суҳбат бошланганига 25 дақиқа бўлганида гўшакни қўйиб қўйган. Ҳолбуки, режага кўра суҳбат бир соат давом этиши керак эди.
Кейинроқ Тёрнбулл Трамп билан мулоқоти жамоатчиликка ошкор бўлганидан норозилик билдирди. У ушбу суҳбат "кўнгилдагидек кечгани"ни таъкидлади. Трамп эса унга ОАВда ёзилганига қарши ўлароқ "ҳақиқатни гапиргани" учун миннатдорчилик билдирди.
Мавзуга оид
17:31 / 03.12.2024
«Бошқа аҳмоқ топинг» – Трамп BRICS давлатларига таҳдид қилди
11:42 / 21.10.2024
Трамп Пенсилванияда McDonald’s ходими бўлиб ишлади
23:13 / 20.08.2024
Трамп президентлик сайловида ғалаба қозонса Илон Маскка Оқ уйдан лавозим таклиф қилади
21:54 / 04.08.2024