Фан-техника | 12:15 / 17.02.2017
7783
5 дақиқада ўқилади

LG G6 смартфони қаерда ва қачон тақдим этилиши расман маълум қилинди

Жанубий Кореянинг LG Electronics (LG) компанияси томонидан ишлаб чиқилган янги LG G6 смартфони UX 6.0 фойдаланиш интерфейси билан жиҳозланган бўлиб, у FullVision® дисплейининг барча имкониятларидан баҳра олиш имконини беради. 18:9 (2:1) нисбатидаги FullVision дисплейи QHD+ (2880 x 1440 нуқта) ўлчамли бўлиб, 5,7 дюймли экран бурчаклари ярим айлана шаклга эга ва телефоннинг олд қисмини деярли тўлиқ қоплайди. Янги телефон дизайни шундай ишланганки, замонавий рақамли ахборотларни кўриш жуда қулайдир. 

FullVision тасвирнинг юқори сифатини таъминлайди. Баландлиги кенгайтирилган катта экран Web-саҳифаларни кўриш ёки электрон китобларни ўқишда кўпроқ маълумотни акс эттиради. Видеороликлар ва компьютер ўйинлар бундай экранда ҳақиқатга жуда яқин кўринади. 

Янги интерфейс FullVision экранининг барча имкониятларидан тўла фойдаланишни қулайлаштиради. Масалан:

  • кўрилаётган маълумотларни (видеороликлар, Web-саҳифалар) турига кўра акс эттириш форматининг турли хил созламалари;
  • камеранинг янада яхшиланган интерфейси 18:9 нисбатидаги экраннинг бутун қисмини қамраб олади, контент олишнинг ажойиб усуллари қўшилган;
  • фойдаланувчининг GUI – график интерфейси экранни ёнма-ён иккига ажратиш имконини беради. Бу эса бир вақтнинг ўзида бир неча иловалар билан ишлашни осонлаштиради, почта, мессенжерлар, тақвим ва бошқа иловаларни кузатишни янада қулайлаштиради. 

LG G6 — премиум тоифасидаги смартфон ҳисобланади. Сўнгги вақтларда, тобора кўпроқ фильмлар, илова ва ўйинлар 18:9 экранига мослаштирилмоқда. 

Телефон камерасининг янги функцияси ҳам 18:9 ўлчамли дисплей ёрдамида таъминланган. Энди суратга олиш янада қулай ва қизиқарли. Катта экранда бир вақтнинг ўзида янги суратларни олиш ва олинганларини кўриш ҳам мумкин. LG UX 6.0 интерфейсида Square Camera (квадрат камера) функцияси мавжуд бўлиб, у экранни иккита бир квадратга бўлади. Бу эса 1:1 нисбатдаги суратлар олиш имконини беради. Бундан ташқари, суратга олишнинг янги Food Mode  тартиби пайдо бўлди. Яна анимациялашган 2тадан 100тага суратлардан GIF-файлларни яратиш мумкин. 

«FullVision экранли LG G6 телефонини ишлаб чиқишга тажрибали кинематографистларнинг фикрлари туртки берди. Уларнинг фикрича, 18:9 формати — эски киноларни ҳам ва ҳозирги рақамли дунё маҳсулотларини томоша қилиш учун ҳам жуда қулайдир», — деб қайд этган LG Electronics and Mobile Communications Company президенти Жуно Чо (Juno Cho). «Биз бу ғояни нафақат янги смартфонимизга жорий этдик, балки бу соҳада янада ривожланиб, 18:9 нисбатидаги экрандан фойдаланишнинг кўплаб усулларини ишлаб чиқдик. Мен  LG G6 смартфонининг иш самарадорлиги ошганини мижозлар юқори баҳолашига ишонаман».

LG G6 18:9 нисбатидаги экран имкониятларидан энг максимал даражада фойдаланишга ҳаракат қилади. Эндиликда, қўнғироқ ойнасини алоқалар рўйхати ёнида очса бўлади. Суратларни медиаплеерни созлаш чоғида ҳам кўриш мумкин. Бир нечта квадрат суратларни бирлаштириш билан коллажларни ясаш мумкин. бу ҳали ҳаммаси эмас. Фойдаланувчи экраннинг ярмида веб-саҳифани кўриши, иккинчи ярмида қайдномаларни киритиши мумкин. «Тақвим» иловасида G6 горизонтал ҳолатга ўгирилганда, унинг экранининг чап томонида тақвим, иккинчисида учрашув ва ҳодисаларнинг тўлиқ жадвали пайдо бўлади. Кўпойнали интерфейси имкониятлари булар билан чегараланмаган. 

LG G6 смартфони 26 февраль куни Испаниянинг Барселона шаҳрида бўлиб ўтадиган  MWC 2017 кўргазмасида расман тақдим этилади. UX 6.0 интерфейси имкониятлари билан ушбу видео орқали танишиш мумкин:

LG Electronics компанияси ҳақида

LG Electronics, Inc. (KSE: 066570.KS) юқори технологияли электроника маҳсулотлари, замонавий мобил алоқа воситалари, хўжалик техникалари ва инновациялар соҳасида жаҳоннинг етакчи компанияси ҳисобланади. Компаниянинг бутун дунёдаги 119 та бўлимида 83,000 минг киши фаолият юритади. LG компанияси тўртта бўлим: Home Entertainment, Mobile Communications, Home Appliance & Air Solution ва Vehicle Components’дан ташкил топган бўлиб, уларнинг жаҳон бўйлаб 2015 йилдаги умумий савдоси 48.8 млрд АҚШ долларидан иборат бўлган (56.5 трлн корея вони). LG Electronics, шунингдек, текис панелли телевизорлар, мобил телефонлар, ҳаво совутгичлари, кир ювиш машиналари ва музлатгичлар ишлаб чиқариш бўйича дунёнинг етакчи компанияларидан бири ҳисобланади. Бундан ташқари, LG Electronics 2015 йилги ENERGY STAR Partner of the Year мукофоти совриндори ҳисобланади. Қўшимча маълумотлар учун www.LGnewsroom.com сайтига мурожаат қилишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид