Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистон жанубидаги теракт қурбонлари сони 80 нафарга етди
© AFP
16 февраль куни Покистон жанубидаги Синд провинциясининг Сехван шаҳрида жойлашган сўфийлар мақбарасида содир этилган теракт қурбонлари сони 80 кишига етди. Бу ҳақда Dawn нашри маълум қилди.
Бундан олдинги хабарларда ушбу хунрезлик 74 кишини ҳаётдан олиб кетиб, яна 300дан зиёд киши жароҳатлар олишига сабаб бўлгани айтилганди.
Портлаш кечқурун, Лаъл Шаҳбоз Қаландар мақбарасида кўплаб тақводорлар сўфийлик одатлари амалга оширилаётган вақтда содир бўлди. Полиция маълумотига кўра, худкуш террорчи одамлар ичига гранатани улоқтиришга уринган, аммо бу муваффақиятсиз якунланган. Шундан сўнг у ўз танасидаги портловчи қурилмани ишлатган. Террорчи қўллаган қўлбола бомбада қарийб 8 кг динамит бўлган, шунингдек, жароҳатловчи элементлар сифатида гайкали болтлар ишлатилган.
Ушбу теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди.
Мавзуга оид
14:34 / 20.01.2026
Карачи порти орқали Ўзбекистон маҳсулотлари транзити оширилади
20:57 / 03.01.2026
Ўзбекистон ва Покистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради
01:00 / 21.12.2025
Покистон собиқ бош вазири Имрон Хон ва унинг рафиқаси яна 17 йилга озодликдан маҳрум қилинди
20:40 / 15.12.2025