Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўқитувчи ўқувчининг қўпол гапи сабаб унинг ноутбукини синдириб ташлади (видео)
Испаниядаги хусусий коллеж ўқитувчиси дарс пайтида ўқувчининг ноутбукини синдириб ташлади – унинг ўсмир берилган вазифани бажармай келгани ҳамда боз устига қўпол гапирганидан жаҳли чиқиб кетган. Бу ҳақда craveonline.com хабар берди.
Педагог ўқувчининг ҳурматсиз муносабати ҳамда ўқишни истамаслигидан дарғазаб бўлиб, дарс давомида унга тегишли бўлган ноутбукни синдириб ташлаган. Ўқувчилардан бири бу ҳолатни телефонига туширди ҳамда жаҳл отига минган педагог тасвирланган роликни ижтимоий тармоқларга жойлаштирди.
Видеода ўқитувчининг ўқувчига бақириши ҳамда уни ақли йўқлигида айблашини эшитиш мумкин.
- Мен бироз ҳаракат қилишни сўраяпман! Буни ўқиш учун бироз ҳаракат керак! Биз ушбу материални ёдлашга 20 дақиқа сарфлаяпмиз, 20 дақиқа! – дея испан тилида гапирган педагог.
Бироқ бу йигит ўқитувчига “ўз ўқиши учун пул тўлаётганини” айтган. Бу жумла эса ўқитувчининг жуда ҳам қаттиқ дарғазаб бўлишига олиб келди – у ўқувчининг ноутбукини ушлаб олиб, уни партага ура бошлаган.
Айни дамда ушбу ҳолат юзасидан қандайдир текширувлар бошлангани хусусида аниқ маълумотлар йўқ.
Мавзуга оид
09:01 / 25.05.2026
Испанияда уй-жой инқирози: ижарачилар кўчаларга чиқди
00:04 / 20.05.2026
Испанияда Mango дўконлари асосчисининг ўғли отасини ўлдиришда гумон қилиниб ушланди
08:04 / 13.05.2026
Инқироздан дунё брендига: Бильбао шаҳрининг қайта туғилиши
21:51 / 11.05.2026