16:43 / 17.02.2017
6619

Венгер ўз истеъфосини кутмасликка ишора қилди

«Арсенал» бош мураббийи Арсен Венгер ўз келажаги борасидаги хабарларга муносабат билдириб ўтди.

«Ҳозирда бизда бошқа мақсадлар бор, ҳозир менинг келажагим масаласи биринчи масала эмас. Клуб келажаги муҳим, биз мавсумнинг қолган қисми ҳақида ўйлашимиз керак. Мен кейинги мавсумда ҳам мураббийлик қиламан. Бу аниқ.

Клуб келажак учун қарор қабул қилиши керак. Мен агар клуб ҳақида ўйламаганимда, бу ерда 20 йил ишламаган бўлардим.

Мен «Арсенал»нинг бугуни учун ҳам, келажаги учун ҳам қайғураман. Клуб ишончли қўлларда бўлиши керак.

Ҳатто мен кетадиган бўлсам ҳам, «Арсенал» ҳар ўйинда ғалаба қозонишни бошлаб юбормайди», – дея Венгернинг сўзларини келтирган Sky Sports.

«Арсенал» 15 февраль оқшомида ЕЧЛнинг нимчорак финали доирасида «Бавария»га 1:5 ҳисобида ютқазди.

Венгер жамоани 1996 йилдан буён бошқариб келмоқда. Бундан олдинроқ унинг тақдири мавсум якунида ҳал қилиниши ҳақида хабар берилганди.

Венгер «Арсенал»даги келажаги бўйича бир қарорга келди

Top