Спорт | 22:07 / 18.02.2017
12950
1 дақиқада ўқилади
Бозори чаққон ҳужумчи учун курашга «Реал» ҳам қўшилди
Италиянинг «Торино» клуби ҳужумчиси Андреа Белотти Европанинг топ-клублари нигоҳини ўзига қаратишда давом этмоқда.
Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра, 23 ёшли италиялик тўпурарга қизиқувчи жамоалар сафига энди «Реал» ҳам қўшилди.
Мадрид клуби Белоттига Бензема ёки Моратанинг ўринбосари сифатида қарамоқда. Юқорида номи келтирилган футболчилардан бири ёзда «Реал»ни тарк этиши тахмин қилинган.
Эслатиб ўтамиз, А сериянинг жорий мавсумида 17та гол киритишга улгурган футболчига ҳозирда «Бавария», «МЮ», «Арсенал», «Манчестер Сити» ва «Ливерпуль» жамоалари ҳам қизиқиш билдирмоқда. «Торино»ҳужумчини 100 миллион еврога сотишни режалаштирган.
Мавзуга оид
02:06 / 15.08.2024
«Реал» «Аталанта»ни мағлуб этиб, УЕФА суперкубогини энг кўп ютган клубга айланди
01:58 / 02.06.2024
«Реал» — 15 карра Чемпионлар Лигаси ғолиби
18:50 / 09.05.2024
Дунёнинг энг қиммат клублари рейтинги эълон қилинди
02:05 / 22.04.2024