Жаҳон | 14:22 / 18.02.2017
8747
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистон президенти Сорос жамғармаси асосчиси билан учрашмоқчи

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев Германиянинг Мюнхен шаҳрига етиб келди. Бу ҳақда 24.kg хабар бермоқда.

Хабар айтилишича, Мюнхенда қирғиз давлати раҳбари Сорос жамғармаси асосчиси билан қисқача учрашув ўтказмоқчи.

Алмазбек Атамбоев бугун, 18 февраль куни Германия канцлери Ангела Меркель билан музокаралар ўтказиб, хавфсизлик бўйича Мюнхен анжуманида ҳам иштирок этади.

Жорий йилда Мюнхен анжуманида асосан Яқин Шарқдаги хавфсизлик масалалари, Донбассдаги вазият, Шимолий Корея томонидан ортиб бораётган таҳдидлар муҳокама қилиниши режалаштирилган. Анжуманда тахминан 500 киши иштирок этиши кутилмоқда.

Мавзуга оид