Тожикистон ва Афғонистон ўртасидаги барча тушунмовчиликлар барҳам топдими?
Тожикистон президенти Афғонистон ташқи ишлар вазири Салоҳиддин Раббони билан музокаралар ўтказди. Томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашишган.
Таъкидланишича, Тожикистон ва Афғонистон ўртасидаги алоқалар 80та ҳужжат билан тартибга солинади. Улар сиёсий, иқтисодий, транспорт, энергетика, таълим ва илмий соҳаларга тегишли, деб хабар қилади Тожикистон раҳбари матбуот хизмати.
Имомали Раҳмон ва Салоҳиддин Раббони минтақавий ҳамкорликни фаоллаштиришдан манфаатдор эканликларини қайд этишди.
Томонлар шунингдек халқаро террорчилик, экстремизм, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш ва чегаралар ҳимояси бўйича ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишган.
Салоҳиддий Раббони Душанбега 16 февраль куни расмий ташриф билан келди. У жума куни тожикистонлик ҳамкасби Сирожиддин Аслов билан учрашди.
Тожикистон ва Афғонистон ташқи ишлар вазирликлари баёнотида дипломатик можаролар, жумладан афғон амалдорларининг кескин баёнотлари ҳақида ҳеч нарса дейилмади.
Ўтган йилнинг охирларида Қундуз собиқ губернатори Умар Сўфи Тожикистонни “Толибон” билан ҳамкорликда айблаганди. Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги эса бу баёнотни “провокация” деб атади.
Иккинчи можаро эса Афғонистоннинг Россиядаги элчиси Абдулқаюм Кўчой билан боғлиқ бўлди. У афғонистонлик видеоблоггер Шафе Аёрга берган интервьюсида Тожикистонда мафия гуруҳлари фаолият олиб бориши ҳамда улар Афғонистон ҳудудида наркотрафик билан шуғулланишини маълум қилди.
Афғонистоннинг Россиядаги элчиси сўзлари Душанбе ва Москвада салбий қарши олинди. Тожикистон Кобулдан тушунтириш берилишини талаб қилди ҳамда “Афғонистон Ислом Республикасининг расмий вакили томонидан ушбу салбий “баёнот”ни барча томонлама таҳлил қилиш бўйича самарали чоралар кўришни” сўради.
Тожикистон ва Афғонистон ташқи ишлар вазирларининг дўстона ва илиқ мулоқоти эса мамлакатлар ўртасидаги барча тушунмовчиликлар ортда қолгани ҳамда томонлар аввалги тартибда ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттиришаётганини кўрсатди.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
22:45 / 02.11.2024