Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Атамбаев: Москва ҳам, Вашингтон ҳам Қирғизистон президенти ким бўлишини ҳал қилмайди
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Euronews телеканалига берган интервьюсида Россия президенти Владимир Путин ўз ташрифи давомида Кремль учун мақбул бўлган президентликка номзод кўрсатиши ҳақидаги маълумотни “бемаъни” деб атади.
“Бу ҳақда баъзи бир сиёсатчилар гапирмоқда, айнан улар мамлакатни шундай бемаъни ҳолатга келтириб қўйишди. Қирғизистон ўз қўшниларига қарам эди, улар газ, электр энергиясини етказиб беришни тўхтатиб қўйишлари ҳамда чегараларни ёпиб қўйишлари мумкин эди. Биз бугун умуман бошқа давлатмиз. Владимир Путин бунинг учун ташриф буюрмаяпти. Бизда муҳокама қиладиган масалалар етарлича. Ким президент бўлишини эса Москва ҳам, Вашингтон ҳам ҳал қилмайди. Менга ишонишингиз мумкин. Бу эндиликда бошқа мамлакат, бошқа халқ. Биз ўз масалаларимизни ўзимиз ҳал қиламиз”, - дея қўшимча қилиб ўтди Алмазбек Атамбаев.
Маълумот учун, Россия президенти Владимир Путин Қирғизистонга февраль ойи охирида ташриф буюриши кутилмоқда.
Мавзуга оид
19:20 / 12.01.2026
Маккада қирғизистонлик зиёратчилар учун бепул меҳмонхона қурилиши бошланди
18:09 / 07.01.2026
Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам АҚШ визаси учун 15 минг долларгача гаров тўлайди
15:22 / 07.01.2026
Жапаров Қирғизистон ва Тожикистон ярашишида Шавкат Мирзиёевнинг ўрни катта бўлганини айтди
23:08 / 03.01.2026