Филиппин президенти жиноятчилар ва рақибларини йўқ қилишда айбланди
Филиппин амалдаги президенти Родриго Дутерте, Давао шаҳри ҳокими бўлган вақтларда «ўлим гуруҳи» деб номланган гуруҳ аъзоларига жиноятчиларни йўқ қилиш бўйича буйруқ берган. Бунинг эвазига қотиллар мукофотланган. Собиқ полициячи Артуро Ласканас Сенат (Филиппин парламентининг юқори палатаси)да бўлиб ўтган матбуот-анжуманида шундай баёнот берди.
«Даваода содир этган қотилликларимиз учун... ҳоким Роди Дутерте тўлаган», - дея собиқ полициячи сўзларини келтиради Reuters агентлиги. Ласканаснинг сўзларига кўра, Дутерте, шунингдек, ўз рақибларини йўқ қилишга кўрсатма берган. Хусусан, ҳозирги президент ҳокимлик вақтида уни танқид қилган радиобошловчини ўлдиришга буйруқ берган.
Reuters агентлигининг қайд этишича, Ласканас ўтган йил октябрь ойида Сенатда бўлиб ўтган шу каби эшитувларда «ўлим гуруҳи» бўлганини инкор этган эди. Ўз навбатида, Филиппин давлат раҳбари матбуот котиби Мартин Анданар CNN Philippines телеканалига берган интервьюсида Ласканасни «узоққа чўзилган сиёсий саҳна» деб атаган ва Дутерте танқидчиларининг «президент обрўсига путур етказишга уринишлари» сифатида баҳолаган.
Бундан аввалроқ, 71 ёшли президенти Родриго Дутерте Давао шаҳри ҳокими бўлган вақтларда жиноятчилар ва гиёҳванд моддалар билан савдо қилувчиларни, бангиларни шахсан ўлдирганини тан олган эди.
Мавзуга оид
13:10 / 29.10.2024
Филиппинда «Трами» тўфони туфайли 5,7 млн киши уйини ташлаб кетди
20:34 / 27.10.2024
Филиппинга ёпирилган «Трами» тўфони оқибатида 110 киши ҳалок бўлди
12:18 / 05.09.2024
Филиппинда астероид қулаб тушди (видео)
20:14 / 31.08.2024