Спорт | 10:38 / 21.02.2017
6140
1 дақиқада ўқилади

2016 йилги Олимпиадада ғалаба қозонган Бразилия термаси мураббийи ишдан ҳайдалди

Бразилия футбол Конфедерацияси раҳбари мамлакат олимпия терма жамоаси бош мураббийи Рожерио Микалени ўз лавозимидан озод этди. Бундай қарор Бразилия ёшлари U20 жаҳон чемпионатига чиқа олмаганидан сўнг қабул қилинган, деб хабар беради Yahoo Sports. Бразилияликлар Жанубий Америка қитъасидаги саралаш беллашувларида бешинчи ўринни қўлга киритишди ҳамда Уругвай, Эквадор, Венесуэла ва Аргентинани олдинга ўтказиб юборишди.

Маълумот учун, Микале Бразилия олимпия термасини 2016 йилнинг июнида ўз бошқарувига олган. Аввалги мураббий Дунга эса «Копа Америка»даги муваффақиятсиз иштирокдан сўнг истеъфога чиқарилганди. Микале август ойидаёқ бразилияликларга Рио-де-Жанейродаги Олимпиада баҳсларида ғалабани тортиқ этди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид