Фан-техника | 17:24 / 21.02.2017
7420
1 дақиқада ўқилади
Ит кўринишидаги дрон Япония шаҳрининг тимсолига айланди
Япониянинг Нара префектурасидаги унча катта бўлмаган Одзи шаҳарчаси ўзининг тимсолини намойиш қилди. Бу Юкимару лақабли қанотлари бор ит шаклидаги дрондир. Видеолавҳага RocketNews24 нашри эътибор қаратган.
Тақдимот ролигида дрон Япониянинг диққатга сазовор жойлари: Дарума ибодатхонаси, Ямато дарёси ва Мёдзин вулқони устидан парвоз қилиб ўтган.
Бундан ташқари, дрон Юкимару лақабли ит кўмилган қабр устига ҳам боради. Уй ҳайвони 7 асрда яшаб ўтган шаҳзода Сётокунинг ити бўлган.
Юкимару, шунингдек, Facebook ижтимоий тармоғида ҳам ўз саҳифасига эга.
Мавзуга оид
11:10 / 28.10.2024
Япония ҳукмрон партияси парламентдаги кўпчиликни йўқотди
12:00 / 24.10.2024
Япония ТИВ раҳбари Эронни вазминликка чақирди
20:08 / 19.10.2024
Япониялик эркак бош вазир қароргоҳига бостириб киришга уринди
11:40 / 19.10.2024