Жаҳон | 22:13 / 22.02.2017
10649
1 дақиқада ўқилади
Трампнинг ойлик саёҳати Обаманинг йиллик саёҳатига тенглашди
АҚШ президенти Дональд Трамп оиласининг бир ойлик саёҳати солиқ тўловчиларга собиқ давлат раҳбари Барак Обама оиласининг бир йиллик саёҳати қийматига тушган. Independent нашри шу ҳақида хабар берди.
Президентнинг инаугурациясидан кейин Флоридадаги Мар-а-Лагога қилган уч сафари, шунингдек ўғилларининг хизмат сафарлари мамлакатга 11,3 миллион долларга тушди. Обама оиласининг саёҳатларга сарфланган бир йиллик харажатлари эса 12,1 миллионни ташкил қилган.
Нашрнинг таъкидлашича, Трамп бундан аввал бир неча марта Обамани хизмат лавозимини ўташ чоғида ўз саёҳатлари учун солиқ маблағларидан фойдалангани учун танқид қилган.
Мавзуга оид
07:40 / 02.12.2024
Савдо корхоналари 10 ойда қанча солиқ тўлагани айтилди
23:10 / 22.11.2024
Малдив ороллари туристлардан ундириладиган солиқларни кескин оширади
12:27 / 22.11.2024
Бир қатор йирик солиқ тўловчиларнинг давлат бюджетидаги улуши қисқаради
23:36 / 20.11.2024