Жаҳон | 07:35 / 23.02.2017
4659
1 дақиқада ўқилади

Бразилия ташқи ишлар вазири истеъфога чиқди

Бразилия ташқи ишлар вазири Жозе Серра саломатлигидаги муаммолар сабабли истеъфога чиқди, деб хабар бермоқда Globo телеканали.

"Сизнинг жаноби олийларингизга маълум бўлгандек, саломатлигимдаги муаммолар менга аввалгидек хорижий сафарлар суръатини қўллаб-қувватлашга халақит бермоқда ва шифокорлар фикрича, тикланишимга камида 4 ой керак бўлади", деб ёзган Серра Бразилия президентига. 

Серранинг Мишел Темерга бу аризаси канал сайтида чоп этилган.

Мавзуга оид