Жаҳон | 21:48 / 24.02.2017
7210
1 дақиқада ўқилади

АҚШ F-35 самолётларини биринчи маротаба Европада жойлаштиради

Фото: U.S. Navy

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари ўзининг 5-авлоддаги F-35A қирувчи-бомбардимончи самолётларини шу йил баҳори ёки ёзида биринчи маротаба Европада жойлаштиради. Бу ҳақда АҚШ ҲҲК жанговар қўмондонлиги бошлиғи, генерал Герберт Карлайл журналистларга маълум қилди.  

Карлайл АҚШ бу ҳарбий самолётларни Осиё-Тинч океани ва Яқин Шарқ минтақаларига жўнатишни режалаштираётганини ҳам айтди. 

F-35 кўп мақсадли жанговар самолёт бўлиб, аниқлашни пасайтирувчи технология қўллаб лойиҳаланган ва ядровий жанговар зарядлар олиб юра олади. Унинг яратилишида АҚШ билан биргаликда 8 та давлат иштирок этган: Австралия, Буюк Британия, Дания, Италия, Канада, Нидерландия, Норвегия ва Туркия. 

АҚШда ушбу самолёт учта вариантда: ҳарбий-ҳаво кучлари, ҳарбий-денгиз кучлари ва денгиз пиёда қўшинлари корпуси учун ишлаб чиқарилади. Самолётнинг пиёда қўшинлар учун мўлжалланган варианти вертикал ҳолда учиб-қўна олади. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид