Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яманда портлаш рўй берди, ҳалок бўлганлар бор
Яманнинг Занзибаридаги ҳарбий лагерда худкуш-террорчининг ҳужуми оқибатида саккиз нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters маҳаллий ҳукуматга асосан хабар бермоқда.
Ҳарбий либосда бўлган террорчи автомобилда лагерь дарвозасига келиб урилган, шундан сўнг портлаш юз берган. Сўнгги маълумотларга кўра, саккиз ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди, яна 10 нафари жароҳатланди.
Маҳаллий ҳукумат сўзларига кўра, террорчи “Ал-Қоида” гуруҳи аъзоси бўлиши мумкин.
Аввалроқ АҚШ Яман марказий қисмида “Ал-Қоида” жангариларига қарши ўтказилган амалиёт давомида тинч аҳоли вакиллари, жумладан болалар ҳам ҳалок бўлган бўлиши мумкинлигини хабар қилганди.
Мавзуга оид
15:30 / 06.12.2025
Когонда цехда чақнаш рўй берди, 4 киши ҳалок бўлди
09:50 / 05.12.2025
Гулистондаги портлашдан сўнг 3 киши қамоққа олинди
18:29 / 04.12.2025
Гулистондаги портлашда ҳалок бўлганлар оиласига 100 млн сўмдан берилади
21:40 / 03.12.2025