Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Google Uber компаниясини ўғирликда айблаб судга берди
Американинг Google компанияси эгаси бўлган Alphabet Inc. Uber такси хизматига нисбатан судга мурожаат қилди. У мазкур компанияни лидар (лазерли локатор) технологиясини ўғирлашда айбламоқда. Мазкур технология ҳайдовчисиз бошқариладиган автомобилларда қўлланилади, деб хабар қилмоқда Business Insider нашри.
Хабар қилинишича, Alphabet Inc. муқобил автомобиллар учун технологияларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган Waymo компаниясини ташкил этган. Айни компания Uber ва Google компаниясининг собиқ муҳандисларини лидарни ўғирлашда айбламоқда.
«Фикримизча, ушбу ҳаракатлар Waymo тижорий режалари ва интеллектуал мулкини эгаллаб олиш учун аниқ режа асосида амалга оширилган», — деган Google эгалари.
Тахминларга кўра, Google собиқ ходими Энтони Левандовски компанияни тарк этишидан аввал, Waymo компаниясига тегишли 14 мингдан ортиқ турли чизмалардан яширинча нусха олган. Улар орасида лидар ҳам бўлган, Энтони Uber таркибидаги стартапида ушбу чизмалардан фойдаланган.
Мавзуга оид
23:35 / 28.11.2025
Google Gemini сунъий интеллект платформасида ўзбек тили жорий этилди
22:05 / 28.11.2025
ChatGPT одамларнинг маълумот излаш усулини ўзгартирди
12:21 / 12.11.2025
Google Германияда 2029 йилгача 5,5 млрд евро инвестиция киритади
10:24 / 29.10.2025