16:40 / 26.02.2017
15360

Қозоғистон шарқида йўқолган вертолёт топилди

Қозоғистон шарқида ғойиб бўлган С-341 русумли, ичида 3 киши бўлган хусусий вертолёт қулаган жой топилди. Бу ҳақда Қозоғистон ИИВ фавқулодда вазиятлар қўмитаси расмий вакили Руслан Иманкуловга асосланган ҳолда «Интерфакс» хабар берган.

Дастлабки маълумотларга кўра, вертолёт учувчиси ҳалок бўлган.

Вертолёт Аягоз шаҳридан 60 км шимоли-ғарбдан топилган. Йўловчилардан бири омон қолган, уни Айгиз қишлоғига олиб боришган. Учинчи йўловчи ҳақидаги маълумот ўрганилмоқда.

Top